icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам

14.09.2019

Қўқон шаҳрида 14 сентябрь куни биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев барчани чин юракдан қутлаб, юртимизга, ушбу анжуманга бўлган катта ҳурмат ва эътибори учун хорижий меҳмонларга ташаккур изҳор этди.

- Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Инсониятнинг онгли ҳаётида ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз, - деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев буюк авлиё ва ҳунарманд бобомиз Баҳоуддин Нақшбанд сўзларидан иқтибослар келтирди. Диёримизда ҳунармандлар меҳнати қадрланиб, ёшларнинг ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, ушбу фестиваль бу соҳани янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди. 

- Ушбу халқаро фестиваль нафақат кўпмиллатли Ўзбекистон халқи, балки жаҳон ҳунармандлари, бутун дунё усталарининг катта байрами, десак тўғри бўлади. Бу – олис тарих ва бугунги замон нафасини, турли қадрият ва анъаналарни ўзида яққол намоён этадиган, муштарак дилларни бирлаштирадиган чинакам дўстлик ва ҳамкорлик анжуманидир, - деди Президент.

Мазкур фестиваль давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Фестиваль арафасида шаҳар ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз берди - Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвон берилди. 

Маросимда Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Рози Гринлис ҳам нутқ сўзлади.

Анжуман ўтказиладиган майдон атрофи байрамона безатилган. Қорақалпоғистон ва барча вилоятлардан, шунингдек, чет эллардан келган ҳунармандлар буюмлари кўргазмаси ташкил этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев очилиш маросимидан сўнг ушбу маҳсулотларни кўздан кечирди, ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

Халқаро ҳунармандчилик фестивали икки йилда бир марта ўтказилади. Бу йилги анжуманда 78 та мамлакатдан 370 дан зиёд ҳунармандлар, санъатшунослар, журналистлар иштирок этмоқда.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo