icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Қўқонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди

14.09.2019

Президент Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги фармонига асосан ташкил этилган ушбу эркин иқтисодий ҳудуд қарийб 710 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, чарм-пойабзал ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 180 миллион долларлик 94 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда 52 миллион долларлик 29 та лойиҳа фойдаланишга топширилган, 1 минг 700 га яқин иш ўринлари ташкил этилган. Жорий йилнинг саккиз ойида эркин иқтисодий зона резидентлари томонидан жами қиймати 407 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 3,3 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган.

«Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси давлатимиз раҳбарининг жорий йил майдаги ташрифи асносида ишлаб чиқилган Фарғона вилоятини 2019-2020 йилларда ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастури доирасида ташкил этилган.

Бу ерда йилига 230 минг дона метан ва 250 минг дона пропан ускуналари, 300 минг дона бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, бу йиллига 20 миллион доллар миқдоридаги импорт ўрнини тўлдириш имконини беради. Шунингдек, қўшни давлатларга 60 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Мазкур корхонада келгуси йилдан юк ташувчи каралар, 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. 

Президент электромобилларнинг иқтисодий самарадорлигига алоҳида эътибор қаратди.

Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестициядир.

Ҳисоб-китобларга кўра, юртимизда ишлаб чиқариладиган экологик тоза электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Улар нефть маҳсулотлари чекланган шароитда муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, фарғоналик тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo