30.08.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва жамоат арбобларидан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига ва бутун Ўзбекистон халқига қизғин табрикларим ва саломларимни йўллашдан бағоят мамнунман.
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Сиз Жаноби Олийларининг жорий йил январь ойида Гужарат штатига ва ундан аввал Ҳиндистонга амалга оширган ташрифларингиз икки томонлама муносабатлар ривожини янги босқичга кўтарди. Ишончим комилки, стратегик муносабатларимиз яқин йилларда янада ривожланади ва бунданда кенг қамровга эга бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик, фаровонлик, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва бардавом тараққиёт тилайман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Нарендра Моди,
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан Сизга қизғин табрикларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.
Покистон ва Ўзбекистонни умумий дин, мустаҳкам тарихий ва маданий муштаракликка асосланган самимий ва ишончли муносабатлар боғлаб туради. Покистон ўзаро манфаатли соҳаларда алоқаларимизни бундан буён ҳам кенгайтиришдан манфаатдор. Аминманки, ҳамкорлигимиз келгусида ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида мустаҳкамланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат- саломатлик ва бахт-саодат, биродар Ўзбекистон халқига эса бардавом равнақ ва фаровонлик тилайман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул этгайсиз.
Ориф Алвий,
Покистон Ислом Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Покистон Ҳукумати, халқи ва шахсан ўз номимдан Сизга, Жаноби Олийлари, Ўзбекистон Ҳукумати ва халқини чин юракдан муборакбод этиш менга катта мамнуният бахш этади.
Муштарак маданий ва тарихий илдизга эга икки томонлама муносабатларимиз ўтган йиллар давомида мустаҳкам биродарлик алоқаларига айланди. Покистон ушбу дўстона ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришдан манфаатдор. Биз, шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамфикрликни юқори қадрлаймиз.
Ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Сиз Жаноби Олийларини ўзингиз учун қулай вақтда Покистонда қутлашдан умидворман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва омонлик, дўст Ўзбекистон халқига эса бардавом равнақ ва фаровонлик тилайман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул этгайсиз.
Имрон Хон,
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сиз Жаноби Олийларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқини мамлакатингиз Мустақиллиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар кун сайин ривожланиб, чуқурлашиб бормоқда. Ишончим комилки, бу жараён ҳар икки томон манфаатларини таъминлаш хамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида давом эттирилади.
Фурсатдан фойдаланиб, Худованди каримдан Сиз Жаноби Олийларига осуда ҳаёт, дўст ва биродар Ўзбекистон Республикаси халқи ва Ҳукуматига эса бахт-саодат хамда юксалиш тилаб қоламан.
Ҳасан Руҳоний,
Эрон Ислом Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни ва тимсолингизда бутун Ўзбекистон халқини ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан миллий байрам – Мустақиллик куни билан чин юракдан муборакбод этаман.
Биродар Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган муҳим ўзгаришлар, мамлакатнинг халқаро нуфузи кун сайин ортиб бораётгани бизни хурсанд қилади.
Озарбайжон-Ўзбекистон давлатлараро муносабатлари ва стратегик шериклиги янада мустаҳкамланиб, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган ҳамкорлигимиз икки ва кўп томонлама тарзда ривожланиши халқларимиз фаровонлигига бундан буён ҳам хизмат қилади.
Муҳтарам Шавкат Миромонович, ушбу тарихий кунда Сизга мустаҳкам соғлик, ишларингизга муваффақият, биродар Ўзбекистон халқига эса бардавом тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Илҳом Алиев,
Озарбайжон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Беларусь халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни миллий байрам – Мустақиллик куни билан муборакбод этаман.
Дўст Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги салмоқли муваффақиятлари, мамлакатнинг жаҳондаги ўрни муттасил юксалиб бораётганидан Беларусь халқи ниҳоятда мамнун.
Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро англашув ва қўллаб-қувватлаш анъаналарига асосланган муносабатларининг бугунги даражасини юксак баҳолаб, давлатларимизнинг стратегик шериклиги янада мустаҳкамланишига ишонч билдираман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари Беларусь Республикасига амалга оширган тарихий ташрифи мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни самарали адо этиш учун кучли туртки бўлганига ишончим комил.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин юракдан сиҳат-саломатлик, туганмас ғайрат-шижоат, ўз олдингизга қўйган барча мақсадлар рўёбини, биродар ўзбек халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.
Ҳурмат билан,
Александр Лукашенко,
Беларусь Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Президент Жаноблари!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Ўзбекистонга менда чуқур таассурот қолдирган ташрифимни, Сиз билан ишонч руҳида батафсил фикр алмашганимизни катта мамнуният билан эслайман.
Ушбу ташриф, Сизнинг шу йил бошида Германияга амалга оширган ташрифингиз каби, ўзаро муносабатларимизни муваффақиятли ривожлантириш учун яхши замин яратишга ҳисса қўшди.
Германия Сизни қатъий ислоҳотлар сиёсатингизни давом эттиришингизда бундан буён ҳам қўллаб-қувватлайди.
Сизга бахт-саодат, Ўзбекистон халқига эса эркинлик, хавфсизлик ва бардавом фаровонлик шароитида тинч-осойишта келажак тилайман.
Франк-Вальтер Штайнмайер,
Германия Федератив Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Президент жаноблари!
Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами муносабати билан ўз номимдан ва Франция халқи номидан Сизни самимий муборакбод этишдан ҳамда Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва равнақ тилашдан бахтиёрман.
Мамлакатларимиз бир-бирига яқинлашиб бораётганини олқишлайман. Бу Сизнинг 2018 йил октябрь ойида диёримизга расмий ташрифингиз ҳамда жорий йил апрель ойида Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуаннинг Тошкент ва Самарқандга ташрифида ўз аксини топди.
Ушбу ташрифлар икки давлат сиёсий соҳадаги мулоқотни жадаллаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқламоқда. Жорий йил Париж шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар бу борада навбатдаги қадам бўлади.
Иқтисодиёт, туризм инфратузилмаси, авиация ва барқарор тараққиёт ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидир. Умид қиламанки, Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари Сизнинг мамлакатимизга расмий ташрифингиз давомида эришилган келишувларга мувофиқ янада мустаҳкамланади.
Сизнинг минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни олқишлайман. Франция Сизнинг мазкур йўналишдаги интилишингизни қўллаб-қувватлайди.
Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Эммануэль Макрон,
Франция Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Президент жаноблари!
Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингани байрами муносабати билан Сизга энг илиқ табриклар, дўст Ўзбекистон халқига самимий тилаклар билдиришга ижозат бергайсиз.
Италияга бўлажак ташрифингиз халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлаш ҳамда Тошкент ва Рим ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш учун янги шароитлар яратади.
Шундай умидлар ва Квиринал саройида Сиз билан учрашиш нияти ила Сизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, мамлакатингизга эса равнақ тилайман.
Сержо Маттарелла,
Италия Республикаси Президенти
Қутловлар келиши давом этмоқда.