icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш чоралари белгилаб берилди

12.07.2019

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида аграр соҳа машинасозлигини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. 

Қишлоқ хўжалигида бозор механизмлари жорий этилаётгани, ғалла ва пахтанинг харид нархи оширилгани, мева-сабзавотлар экспорти кенгаяётгани натижасида деҳқон ва фермерларимизнинг даромадлари изчил ортиб бормоқда. Энди улар янги-янги техникалар олиб, иш самарадорлиги ва маҳсулотлар сифатини оширишга ҳаракат қилмоқда.  

2018 йилда фермерларга 11,5 минг дона техника етказиб берилган. Ўтган йили 10 миллион доллар, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 15 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги техникаси экспорт қилинган. 

Лекин бу мавжуд салоҳият ва талабга нисбатан жуда кам. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида йилига 11 мингдан зиёд техникага, жумладан, 4 мингта трактор, 500 та комбайн ва 5 мингдан зиёд осма-тиркама техникага эҳтиёж мавжуд. Бундан ташқари, 2022 йилгача 263 минг гектар, 2025 йилгача яна 1 миллион гектардан зиёд ерлар қайта фойдаланишга киритилиши боис бу эҳтиёж янада ошади.

Ҳозирда мавжуд техникаларнинг 46 фоизи кўп муддатдан буён фойдаланишда бўлиб, яроқсиз аҳволга келиб қолган. Фермерлардаги техникаларнинг 97 фоизи пахта ва ғалла учун мўлжалланган.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулот ва хизматлар турларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб иқтисодиётнинг барча жабҳалари қатори ушбу соҳада ҳам солиқ имтиёзлари бекор қилинаётгани тармоқ корхоналаридан янада фаол ишлашни талаб қилиши қайд этилди. 

Аввало бозорбоп техникалар ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш корхоналар олдидаги энг муҳим вазифалар бўлиши кераклиги таъкидланди.

Кабина, бошқарув тизими, ғилдирак, тезлик узатгич, осма тизимлар каби асосий қисмлар локализация даражасини 32 фоиздан 56 фоизга етказиб, таннархни 30 фоизгача арзонлаштириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш орқали йиллик импортни 20 миллион долларга қисқартириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Фермерларни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашнинг барқарор молиявий механизмларини яратиш, техникаларга сервис ва таъмирлаш хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар етказиб беришни яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалиги техникасини сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, тайёр маҳсулотлар билан бирга хизматлар экспортини ҳам кенгайтириш вазифаси қўйилди. Замонавий техникалар ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

- Бизга рақобатбардош техника керак, қўшимча қиймат зарур. Тизим корхоналарида минглаб одамлар ишлаши лозим. Бугун белгиланган мақсадларни ким амалга оширади? Мутахассис. Нима амалга оширади? Ақл, билим, меҳнат амалга оширади, - деди Президент.

Йиғилишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш режалари юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo