icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкент механика заводи ҳудудида яна 16 та корхона ишга туширилади

28.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Яшнобод туманидаги Тошкент механика заводига ташриф буюрди.

Бугунги кунда завод ҳудудида ўндан зиёд корхона фаолият юритиб, уларда икки ярим мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Лекин бу 141 гектар майдонга эга улкан комплекс учун етарли эмас. Бундан самарали фойдаланиш мақсадида завод ҳудудида технопарк ташкил этилди. 

Давлатимиз раҳбари мазкур технопаркда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Унга кўра, бу ерда 2019-2020 йилларда умумий қиймати 385 миллион доллардан зиёд бўлган 16 та корхонани ишга тушириш режалаштирилган. Бу корхоналарда йилига 1 миллион донадан зиёд кир ювиш машинаси, 1 миллионта ошхона плитаси, яна шунча маиший совуткич, 75 минг дона савдо совуткичлари ва музлаткичлар, 700 мингта электр сув иситгич, 550 мингта сув насоси, 80 минг дона саноат кондиционери, 2 мингта лифт ва эскалаторлар, шунингдек, алюмин ва биметалл радиаторлар, эшик-ром фурнитуралари, сэндвич-панеллар, линолеум ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш мўлжалланган. Тўққиз мингга яқин иш ўрни яратиш, йилига қарийб 185 миллион долларлик экспорт қилиш кўзда тутилган. 

Президент корхоналар барқарор ишлаши учун доимий харидор кераклигини, чет эллардаги заводлар билан келишиб, уларга зарур маҳсулот ва эҳтиёт қисмларни тайёрлаб бериш мумкинлигини таъкидлади. Яна янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, уларни аҳолининг ишга талаби ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб, оқилона жойлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудий экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo