icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида

02.09.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов вафот этгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича қуйидаги таркибда Давлат комиссияси ташкил этилсин:

Мирзиёев Ш.М. – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси;

Йўлдошев Н.Т. – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, комиссия раисининг ўринбосари;

Исмоилов Н.М. – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, комиссия раисининг ўринбосари;

Иноятов Р.Р. – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг раиси;

Азимов Р.С. – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири;

Ҳайдаров З.Ҳ. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқарувчиси;

Назармуҳамедов Д.А. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси;

Султонов Х.М. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси;

Маҳмудов В.В. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби;

Ерниязов М.Т. – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси;

Ахмедбаев А.А. – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири;

Бердиев Қ.Р. – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири;

Комилов А.Ҳ. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири;

Қурбонов Р.Д. – “Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” акциядорлик жамияти директори, Ўзбекистон Қаҳрамони;

Мирбобоев Б.Ш. – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси;

Раматов О.Ж. – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони;

Санақулов Қ.С. – Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони;

Мирзаев З.Т. – Самарқанд вилояти ҳокими;

Ғаниев Б. – “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси;

Усмонов Ш.Ғ. – Республика “Нуроний” жамғармаси раиси;

Усмонов Р.Д. – Тошкент шаҳар ҳокими;

Шарапова М.А. – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони.

2. Давлат комиссияси:

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ дафн маросимини Самарқанд шаҳрида 2016 йил 3 сентябрда ташкил этсин;

2016 йил 3 сентябрдан Ўзбекистон Республикасида уч кунлик мотам эълон қилинсин ва республиканинг барча ҳудудларида мотам тадбирлари ўтказсин;

халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритсин.

     Ўзбекистон                                  Ўзбекистон                               Ўзбекистон
Республикаси Олий                 Республикаси Олий                 Республикасининг
Мажлиси Қонунчилик           Мажлиси Сенатининг                     Бош вазири
палатасининг Спикери                      Раиси
   Н.Исмоилов                              Н.Йўлдошев                                Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри,
2016 йил 2 сентябрь

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo