icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

14.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мамлакатимизга келган АҚШ делегацияси Миссисипи штати администрацияси, етакчи ташкилотлари ҳамда савдо, инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги компаниялари вакилларидан иборат.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, ташриф Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври доирасида фаол мулоқот олиб борилаётгани ва кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, губернатор Ф.Брайант самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда турли даражаларда алоқалар сезиларли фаоллашгани, ўзаро савдо ҳажми икки баробар ортгани, инвестициялар, аграр мажмуа, саноат, транспорт, туризм ва гуманитар алмашинув соҳаларида ҳамкорлик бўйича қўшма дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон билан Миссисипи штати ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги, биотехнологиялар ва агрокимё, ўсимликшунослик, чорвачилик ва балиқчилик, тўқимачилик ва логистика соҳаларида, аввало, АҚШнинг илғор технология ва билимларини жорий этиш асосида замонавий кластерлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш орқали истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқ лойиҳа ва дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича икки томонлама комиссия фаолиятини йўлга қўйиш хусусида келишувга эришилди.

Шунингдек, жорий йил 16-17 май кунлари Навоий шаҳрида АҚШ ва Канаданинг 40 дан ортиқ компанияси иштирокида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ-Канада бизнес форуми ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилиши қайд этилди.

АҚШ делегацияси аъзолари Ўзбекистонда сифат жиҳатидан янги босқичда амалга оширилаётган, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳотларнинг натижадорлигига юксак баҳо берди. Идоралараро мулоқотларни фаоллаштириш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

Учрашув якунида томонларнинг Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo
image