icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди

15.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари кўплаб йўналишларда, хусусан, савдо-иқтисодий соҳада изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 2016 йил 6 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувлар фаол ва самарали амалга оширилаётгани қайд этилди. 

Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидандир. 2016 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 4,2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этган. Товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини "яшил йўлак" орқали россиялик истеъмолчиларга етказишни ташкил этишга доир келишувлар имзоланган. Жорий йилда Россия бозорига 1 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар, шунингдек, уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган кенг турдаги маҳсулотлар етказиб бериш мўлжалланган. 

Ҳамкорликнинг барча йўналишлари, шу жумладан, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. 

Инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил этилган 960 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, Россиянинг 64 етакчи компанияси ваколатхоналари аккредитациядан ўтган. 

Нефть-газ соҳаси билан бир қаторда машинасозлик, металлургия, тўқимачилик саноати, фармацевтика, замонавий тиббий ускуналар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларида ҳам янги инвестициявий лойиҳалар тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янги дастур ва битимлар ишлаб чиқилмоқда. 

Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини янада диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Томонлар икки мамлакат компаниялари ўртасида узоқ муддатли амалий алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, янги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия муҳим ўрин тутаётганини қайд этдилар. 

Д.Козак самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo