icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон раҳбари Германиянинг сайланган Федерал президентини табриклади

14.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франк-Валтер Штайнмаерни Германия Федератив Республикаси Федерал президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.

“Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Германиянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди”, - дея мактубда қайд этилди.

Таъкидланданидек, 1991 йил 31 декабрда Германиянинг мамлакатимиз мустақиллигини биринчилардан тан олгани Ўзбекистонда юқори баҳоланади. Ўтган йиллар ҳамда муваффақиятли ҳамкорлик тажрибаси Ўзбекистон ва Германиянинг бир-биридан ўзаро манфаатдор эканлигини намойиш этди.

Ўзбекистон икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча масалалари бўйича очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш, икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини, биринчи галда, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек яқин маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришга ишонади.

Давлатимиз раҳбари Франк-Валтер Штайнмаерни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo