icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Халқаро валюта жамғармасининг бошқарувчи директорини қабул қилди

25.04.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни “Дяоюйтай” қароргоҳида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари ХВЖ билан кейинги йилларда жадал ва тизимли тус олган ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди. 

Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси  комплекс иқтисодий ва таркибий янгиланишларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистонга  зарур барча ёрдамни кўрсатишни давом эттиришга қатъий интилишини таъкидлади.

ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий сиёсатга доир, жумладан, аҳоли турмуш даражасини изчил яхшилашга хизмат қиладиган аниқ чораларни ишлаб чиқишда техник кўмак соҳаларини фаол кенгайтиришга тайёр экани қайд этилди. 

Халқаро валюта жамғармаси ўз таҳлилларига таянган ҳолда мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ҳолатини ижобий баҳоламоқда.  Хусусан, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши жорий йилда 5,5 фоиз, келаси йили эса 6 фоизга етиши кутилмоқда. 

Жамғарма экспертларининг фикрича, Ўзбекистон муҳим ислоҳотларнинг илк босқичини муваффақиятли амалга оширди, шу жумладан, валюта муомаласи либераллаштирилди, солиқ бошқаруви ислоҳ қилинди ва давлат статистикаси тизими тубдан яхшиланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий масалалари кўриб чиқилди, унинг самарадорлигига юксак баҳо берилди. 

Жамғарманинг техник кўмаги туфайли янги солиқ сиёсати ва маъмуриятчилиги концепцияси ишлаб чиқилиб жорий этилгани, "Марказий банк ва валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси тайёрлангани, Ўзбекистон Давлат бюджети илк бор ўрта муддатли асосда ишлаб чиқилгани, мамлакатимиз ХВЖ статистика маълумотлари тарқатишнинг умумий тизимига қўшилгани ижобий баҳоланди. 

Президентимиз ва ХВЖ бошқарувчи директори фаол ҳамкорликни, аввало, пул-кредит сиёсати, банк тизими, солиқ-бюджет сиёсати, тўлов балансини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш соҳаларида давом эттиришга келишиб олдилар. 

Кристин Лагард Шавкат Мирзиёевни мазмунли муҳокама учун миннатдорлик билдирди ҳамда ўзининг 2019 йил май ойига мўлжалланган Ўзбекистонга ташрифи давомида мулоқотни давом эттиришга умид билдирди. 

- Сиз Ўзбекистон аҳолиси фаровонлиги йўлида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларни ўз кўзим билан кўрмоқчиман, - деди Кристин Лагард.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo