icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг янги йўналишлари кўриб чиқилди

25.04.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда 25 апрель куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. 

Беларусь Президентининг Ўзбекистонга ўтган йилги расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, уларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиққани ва амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.
 
Учрашувда илгари эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил кўриб чиқилди. Президентлар икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми жадал ортаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Беларуснинг "Амкодор", "МАЗ", "МТЗ" ва бошқа етакчи компаниялари билан биргаликда саноатнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги алмашинувлар анча фаоллашди. Фан, технологиялар ва таълим соҳасида самарали ҳамкорлик амалга оширилмоқда. 

Давлатлар ўртасидаги мустаҳкам ишонч ва ҳамкорликнинг амалий натижаларига эришишга қатъий ўзаро интилиш уни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар очмоқда. Бугун мамлакатларимиз бунинг учун зарур салоҳиятга эга экани қайд этилди.  

Учрашувда ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, таълим, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.  

Икки давлат раҳбари шерикликнинг янги йўналишларини самарали ривожлантириш мақсадида турли даражадаги мулоқотни фаол давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo