icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Самарқанд тарихи, аждодларимиз мероси Жанубий Корея Президентида катта таассурот қолдирди

20.04.2019

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Самарқанд шаҳрига келди. 

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Ин рафиқалари билан Самарқанддаги тарихий обидаларни кўздан кечирди.

Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек буюк астроном олим ва ҳукмдор сифатида илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрлардаёқ ноёб расадхона кашф қилиб, осмон жисмларини жуда аниқ ўрганган. Унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари дунё астрономиясида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган. 

Мирзо Улуғбек ҳақида кореяликлар ҳам маълумотга эга экани, бу ерга келган киши унинг зеҳни, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси катталигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари “Афросиёб” музейида бўлди.

Бу музей Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади. Бу ердаги ноёб экспонат ва деворий суратлар бутун дунё сайёҳларини, айниқса, кореяликларни ўзига жалб этиб келади. Чунки, VII асрга оид деворий суратлардан бирида Самарқанд ҳукмдорининг қадимги Корея – Когурё элчисини қабул қилиш маросими ҳам акс этган. 

Жанубий Корея Президенти ушбу тарихий суратни ҳайрат ва эътибор билан томоша қилар экан, халқларимиз ўртасидаги алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалишини, бу дўстлик ва ҳамкорлик бундан кейин ҳам бардавом бўлишини таъкидлади.

Шу ерда, давлат раҳбарлари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Корея Республикасининг Маданий мерос маъмурияти ўртасида имзоланган маданий мерос соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ўзаро алмашилди.

Дунёга машҳур Регистон майдони – аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини намоён этувчи яна бир маскан. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасаларининг маҳобати, ўзи хос архитектураси ҳаммада ҳайрат ва ҳавас уйғотади.

Корея Республикаси Президенти ҳам Регистондаги ҳар бир обида, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаларини ҳайрат билан томоша қилди. Олий мартабали меҳмонга мадрасаларнинг қурилиш тарихи, пештоқларидаги нақш ва рамзларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.

Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида меҳмонларга буюк бобомизнинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий маҳорати, турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди. Соҳибқирон бобомиз ва темурийлар давлати ўз даврининг энг улкан ва ривожланган мамлакати бўлгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo