Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бошланди
19.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
19 апрель куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Маросимда Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмий делегацияси аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.