icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган янги лойиҳалар билан танишди

11.02.2017

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бунёд этиладиган кўп қаватли арзон, замонавий уй-жойлар, деҳқон бозори ва савдо комплекси, замонавий истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди. 

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида Термиз шаҳрида кўплаб замонавий иншоотлар, турар жойлар қурилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ Термиз шаҳрида 34 етти қаватли арзон уй-жой бунёд этилиши белгиланган. Бундай уйлар аҳоли, айниқса, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойга бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган икки, уч ва тўрт хонали бешта уй Султон Саодат кўчасида бунёд этилмоқда. 210 хонадонга мўлжалланган замонавий уйлар учун ўн гектар ер ажратилган. Лойиҳага кўра, бу ерда иккита мактабгача таълим муассасаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, маҳалла маркази қурилади. 

Президентимиз янги уйларни энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигигача фойдаланишга топшириш, уларда аҳолининг яшаши учун барча шароит яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди. 

Термиз шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида қуриладиган деҳқон бозори ва савдо комплекси лойиҳасига 40 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Комплексда деҳқон бозори павильонлари, иккита кўп қаватли замонавий супермаркет, автомобиллар турар жойи қуриш ва йил охиригача фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда. 

Бундай йирик объектларни барпо этишдан мақсад халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш маданиятини янада юксалтиришдан иборат, деди давлатимиз раҳбари. Бунинг учун комплексни замонавий архитектура ва миллий меъморлик андозалари асосида қуриш, атрофини ободонлаштириш, одамларга қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. 

Термиз шаҳрида ёшлар боғи барпо этилади. 

Президентимиз боғ лойиҳаси билан танишар экан, мазкур боғни шаҳар аҳолиси фарзандлари билан сайр қиладиган, ҳордиқ чиқарадиган масканга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан лойиҳани яна бир бор синчиклаб кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди. 

Президентимиз Сурхондарё бўйида бунёд этилаётган “Амударё” болалар соғломлаштириш маркази, бу ерда болажонлар учун ташкил этиладиган инфратузилма объектлари лойиҳаси билан ҳам танишди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo