28.12.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида” 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида” 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-348-III-сон қарорларини бажариш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун консолидациялашган бюджети жамланма параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда – Пенсия жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг 2019 йил учун асосий параметрлари 4-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2019 йил учун:
ягона солиқ тўлови ставкалари 7-иловага мувофиқ;
ягона ижтимоий тўлов ставкалари 8-иловага мувофиқ;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари 9-иловага мувофиқ;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 10-13-иловаларга мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 14-16-иловаларга мувофиқ;
келиб тушаётган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказган ҳолда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун йиғимлар ставкалари 17-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:
ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари;
юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги тартиб бекор қилинсин.
4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинсин.
5. Ўрнатилсинки, белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. Ушбу бадал миқдори жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан 0,1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этган ҳолда ишчи-солиқ тўловчининг ҳисобини якка тартибда олиб боришни назарда тутиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловнинг ягона солиқ ҳисоботи шаклини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблағларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозимлиги назарда тутилсин.
7. Иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан, ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини асоссиз пасайтириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти мониторингини амалга оширсин.
Солиқ тўловчилар 2019 йил 1 апрелга қадар ходимлар сони ва (ёки) меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда ҳисоботларда расмийлаштирган ва акс эттирган тақдирда аввалги ҳисобот даврларида ходимлар сонини яширганлик учун жавобгарликдан, илгари кўрсатилмаган ходимлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлови суммасини қўшимча ҳисоблашдан озод қилинсин.
8. 2019 йил 1 январдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилади;
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади;
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2019 йил 1 февралга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартибини тасдиқласин.
9. Қуйидагилар:
а) 2019 йил 1 январдан:
бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақини ойига 2000 сўмга пасайтириш ҳамда маблағларни 18-иловага мувофиқ нормативларга асосан тақсимлаган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоиз ставкада мобиль алоқа хизмати учун акциз солиғи;
бир вақтнинг ўзида полиэтилен гранула бўйича қўшимча фойда солиғини бекор қилган ҳолда 25 фоиз миқдоридаги полиэтилен гранулаларга акциз солиғи;
б) 2019 йил 1 мартдан қатъий белгиланган солиқ билан бир қаторда адвалор ставканинг киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган сигареталарга акциз солиғининг аралаш ставкаси киритилсин.
2019 йил 1 июлдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига белгиланган ставкаларни қўшимча равишда 20 фоизгача оширган ҳолда 2019 йил учун акциз солиғига тортиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) акциз солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Белгилансинки, 2019 йил 1 июлдан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилардан олинган ҳисоб-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бунда, солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти орқали реал вақт режимида аниқланади.
11. 2019 йил 1 январдан:
цемент ва клинкер учун қўшимча фойда солиғи;
фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олиниши ва уларнинг ҳисоби аниқ юритилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсин.
Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини тузишда хўжалик субъектларига кўмаклашсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда 2019 йил 1 майга қадар иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари, шунингдек, дала-ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқнинг оширилган ставкаларини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.
2019 йил 1 январдан, тажриба тариқасида мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солиғининг базавий ставкалари 20-иловага мувофиқ киритилсин.
14. 2019 йил учун маҳаллий йиғимларнинг чегараланган ставкалари
21-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Солиқ хизмати” ДУК билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш учун махсус дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботлар тузиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.
23. Қарзни ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 23-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
24. Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:
юридик шахслар учун – давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;
мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 24-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда белгилансин.
25. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг бекор қилиниши, шунингдек, ягона солиқ тўлови таркибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг:
а) 2019 йил 1 январдан:
ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини;
соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи функцияларини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги зиммасига, мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини эса Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини;
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастурини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харажатларни алоҳида сатрда кўрсатган ҳолда молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармасини тугатиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда – Республика йўл жамғармаси)ни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш ҳамда:
йўл хўжалиги соҳасидаги қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш, шунингдек, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, кўприклардан фойдаланиш корхоналари, Республика йўл жамғармаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясини сақлаш функцияларини Молия вазирлиги зиммасига юклаш;
бошқарув ходимларининг чекланган сонини 9 бирликдан иборат этиб белгилаган ҳолда Республика йўл жамғармасини йўл хўжалиги соҳасида халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи орган сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
26. Белгилансинки:
тугатилаётган давлат мақсадли жамғармалари ва Республика йўл жамғармасига 2019 йил 1 январдан кейин тушадиган мажбурий ажратмалар суммаси тўлиқ миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказилади. Ушбу тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммалар Пенсия жамғармасидан тўланади;
тугатилаётган давлат мақсадли жамғармалари ва Республика йўл жамғармасининг (ходимларни моддий рағбатлантириш махсус ҳисобрақамидан ташқари) 2018 йил якуни бўйича қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади ҳамда якунланмаган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади;
тугатилаётган давлат мақсадли жамғармаларининг 2019 йил 1 мартгача бўлган давр учун ходимларига тўланадиган иш ҳақи, компенсация тўловлари ва бошқа харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
тугатилаётган давлат мақсадли жамғармалари ва Республика йўл жамғармаси томонидан аввал жалб қилинган хорижий кредитларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қайтарсин;
тугатилаётган давлат мақсадли жамғармалари ва Республика йўл жамғармасининг харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари вазифа жиҳатидан таснифининг тегишли тармоқлари бўйича акс эттирсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда давлат мақсадли жамғармаларини тугатиш ва ўтказиш ишларини ташкил этиш, уларнинг активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказишни ва қабул қилиш-топширишни амалга ошириш, шу жумладан, қарзларни ундириш ёки умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш бўйича таклифлар киритиш учун тугатиш комиссиясини ташкил этсин.
28. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ҳамда дафн этиш маросими учун нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил 1 январь ҳолатига пенсияларни тўғри тўлаш бўйича текширишлар натижасида аниқланган фуқароларга ортиқча тўланган пенсия суммаси қолдиқларини ҳисобдан чиқарсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари ажратишни аввал ажратилган маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига қараб амалга оширсин.
Белгилансинки, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига солиқ бўлмаган тўловлардан ажратмалар меъёрларини ўзгартириш, шунингдек, янги турдаги ажратмаларни жорий этиш келгуси йилнинг бошидан амалга оширилади.
30. Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тугатилсин.
Белгилансинки, Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасидан аввал ажратилган маблағлар ва унинг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилиши шарт.
31. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2019 йил 1 мартдан бошлаб вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджет маблағлари тақсимловчилари бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танлов (тендер)лар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш ҳақидаги тегишли ахборотни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради.
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йил мобайнида қатъий белгиланган купон ставкасида 5 йил ва ундан ортиқ муомала муддатига эга бўлган 500 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини чиқарсин ва жойлаштирсин;
2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда айрим бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш борасида ўрганишларни амалга оширсин;
2019 йилдан бошлаб ноль ставкани қўллаш натижасида юзага келган қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча суммани қайтаришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда амалга оширсин.
33. 2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари 25-иловага мувофиқ белгилансин.
34. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш, уларнинг даромадлар бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар:
а) қуйидаги даромадлар:
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станцияларидан ташқари), ягона ер солиғи, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, шунингдек, 26-иловага мувофиқ айрим норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари, қонунбузарликларнинг айрим турлари учун жарималар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида тақсимлаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан ажратмалар, алкоголь маҳсулотлари, пиво, бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана реализациясига акциз солиғи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилиши;
б) қўшилган қиймат солиғи тушумларининг бир қисми (товарларни импорт қилишда олинадигани бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ўртасида тақсимланиши;
в) бюджет ташкилотларини молиялаштиришни 27-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказиш;
г) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетлари ўртасида тақсимланадиган солиқлардан (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи бундан мустасно) маҳаллий бюджетларга ажратмалар 50 фоиздан кам бўлган тақдирда, ушбу солиқлар бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилишидан ҳосил бўлган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетларга қайтарилиши;
д) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига:
харажатларнинг етишмаётган суммасини алоҳида туманлар ва шаҳарлар бюджетларини режалаштиришда шаклланадиган ортиқча даромадларни Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳисобидан қоплаш;
қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини тегишли ҳудудларда қолаётган даромадлар доирасида йўналтириш;
даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказиш бўйича ваколатлар берилиши назарда тутилсин.
35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилнинг январь ойида Марказий банк билан биргаликда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда унинг ижроси бўйича якуний операцияларни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширсин, жумладан:
юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро қарздорлик тўлиқ ҳажмда қопланишини назарда тутувчи бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш;
тугатилаётган давлат мақсадли жамғармалари ва Республика йўл жамғармаси маблағларининг 2018 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларида акс эттирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг 2018 йил 31 декабрь ҳолатига ўзлаштирилмаган қолдиқларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларида акс эттирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказиш.
36. Сув таъминоти ташкилотлари томонидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларининг қайтарилиши етишмаган қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни таъминласин, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларини кўрсин ва маблағлар етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари мавжуд бўлмаган ва қарздорликни тўлаш муддатлари келган ҳолларда қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаслигига йўл қўйган сув таъминоти ташкилотларининг молиявий оқимлари устидан мониторингни таъминлаш бўйича таклифлар киритган ҳолда уларнинг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари олдидаги қарздорлигини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқи берилсин.
37. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2019 йил охирига қадар пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш, шунингдек, кейинчалик Пенсия жамғармаси маълумотлар базаси билан интеграциялашувини амалга оширган ҳолда бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.
38. 2019 йил учун қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдорлари 28-иловага мувофиқ;
2019 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 29-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 30-иловага мувофиқ;
2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
39. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар бюджет ташкилотларидаги мавжуд махсус қўриқлаш постлари сонини танқидий ўргансин ва уларнинг сонини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда махсус қўриқланиши талаб этиладиган ташкилотларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқласин.
40. 2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини 2018 йил учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолган ҳолда 2019 йил 1 майдан бошлаб уларнинг миқдорлари 32-иловага мувофиқ белгилансин.
41. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармаларининг асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 62 500 миллиард сўм, харажатлари – 74 000 миллиард сўм миқдорида;
Пенсия жамғармасининг даромадлари 23 520 миллиард сўм ва харажатлари – 20 483 миллиард сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари 3 807,6 миллиард сўм ва харажатлари – 3 807,6 миллиард сўм миқдорида.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 33-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2019 йил 1 январдан 34-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
45. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
46. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев