icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикаси Президенти билан телефон мулоқоти тўғрисида

27.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил байрами билан бир-бирини қутлади, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишлар ва аниқ лойиҳаларни муҳокама қилди.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган 2018 йилда икки томонлама муносабатлар янгича суръат, сифат ва мазмун касб этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг таъсирчан механизмига айланган Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида учрашувлар мунтазам ташкил қилинмоқда. Ноябрь ойида биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ўтди.

Ўзаро савдо ҳажми юқори суръатларда ўсиб бормоқда, машинасозлик, электротехника, озиқ-овқат саноати, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация дастурлари ва лойиҳалари рўёбга чиқарилмоқда. Маданий-гуманитар алмашув дастури сермазмун бўлгани қайд этилди.

Ҳозирги пайтда 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш доирасида қатор йирик тадбирларга тайёргарлик кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаати йўлида кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, шунингдек, стратегик шериклик муносабатларини бундан буён ҳам фаол ривожлантиришга интилиши қатъий эканини таъкидладилар.

Мулоқот сўнгида Президентлар янги 2019 йилда мамлакатларимизга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилаб, халқларимизни яна бир бор самимий табриклади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo