icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкент ишбилармонлик марказига айлантирилади

21.12.2018

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Тошкент шаҳрида 2017 йили ялпи ҳудудий маҳсулот 5 фоизга ўсгани қайд қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, жорий йил якуни бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 9,2 фоизга, қурилиш ишлари 11,6 фоизга, хизмат кўрсатиш 10,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу мамлакатимиз бўйича энг юқори кўрсаткичлардандир. 

Президентимиз Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди. Тошкент шаҳрини йирик ишбилармонлик ва молия марказига айлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

- Бугунги глобаллашув даврида иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб этиб, бизнес учун қулай шароитлар яратиб бераётган шаҳарлар жадал ривожланмоқда. Тошкент шаҳрини юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, банк, молия, суғурта ва бошқа замонавий хизматлар кўрсатадиган йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур. Шаҳар атрофи саноат зоналари, шаҳар ичи эса инновацион ҳудуд бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ижтимоий соҳа, қурилиш ва коммунал тармоқларни ривожлантириш, аҳоли ва туристлар учун қулайликларни ошириш бўйича ҳам истиқболдаги муҳим вазифалар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo