icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳалари бўйича топшириқлар берди

21.12.2018

Президент Шавкат Мирзиёев “Steel property construction” қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирди.

Бир нечта цехлардан иборат бу корхона Яшнобод туманидаги собиқ авиация заводига қарашли фойдаланилмай ётган биноларда иш бошлаган. Хориждан технологиялар олиб келиниб, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Масалан, «Dacros» корхонаси Европа технологияси асосида темир эшиклар тайёрлашга ихтисослашган. Бу эшиклар кўп қаватли турар жойлар йўлаклари, намунавий уйларга ўрнатилмоқда. 
 
Яна бир бинода Нидерландия технологияси асосида турли ўлчамдаги металл конструкциялар ишлаб чиқариш ташкил этилган. Бу ерда йилига 24 минг тонна металл маҳсулотлар билан бирга сендвич панеллар, брусчаткалар, йўл чети тўсиқлари, иситиш радиаторлари тайёрланади. Ички бозордан ташқари қўшни мамлакатлар маҳсулотнинг асосий бозори ҳисобланади. Корхонада 440 иш ўрни яратилган. 
 
“Midas agrotech” корхонасида замонавий иссиқхона мажмуалари учун конструкциялар, шунингдек, қуёш нуридан ҳимояловчи тўрлар, пластик яшиклар, полиэтилен плёнка каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 

"Бектемир металл конструкциялари” корхонасида йўл тўсиқлари, ёритиш устунлари, қурилиш конструкциялари, электр пайвандланган қувурлар тайёрланади.

Давлатимиз раҳбари мазкур цехлардаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатди. Маҳсулотлар сифати ва бозори билан қизиқди.

Бектемир туманидаги «Бинокор» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар намойиш этилди. 

Президентимиз мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилган темир-бетон панеллардан намуна сифатида қурилган хоналарга кириб кўрди. Кўп қаватли уйларни тез муддатларда қуриш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун бундай корхоналар жуда зарурлигини таъкидлади. Шу йўналишга ихтисослашган корхоналарни кўпайтириш ва кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш, янги корхоналар ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 2019 йилда пойтахтимизга 2 миллиард 700 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилиши, бу маблағ саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларга йўналтирилиши маълум қилинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo