icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

10.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртисни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари АҚШ делегациясини самимий қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланаётгани ва изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Жорий йил май ойида АҚШга олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишувлар стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб бергани таъкидланди.

Турли даражадаги алоқалар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашувлар жадаллашмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратаётгани, ушбу мамлакатда тез фурсатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши, изчил тараққиётни таъминлаш тарафдори эканини қайд этди.

Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган инфратузилмага оид қатор аҳамиятли лойиҳалар бу жараёнга муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли ва Сурхон – Пули Ҳумри электр узатиш линиясининг қурилиши шулар жумласидан.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми ва транзит юк оқимини оширишга хизмат қиладиган божхона терминалини ўз ичига олган “Термиз-Карго-марказ” халқаро логистика маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳрида афғон ёшлари таълим олаётган ва касб-ҳунар эгаллаётган Таълим маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини бошлашда афғон халқининг бош ва ҳал қилувчи ролини назарда тутган бутун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини янада узвий мувофиқлаштириш, ушбу мамлакатга иқтисодий кўмак лойиҳаларини илгари суришда амалий ёрдам кўрсатиш зарурлиги қайд этилди.

Залмай Ҳалилзод ва Лиза Кёртис самимий қабул учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қўшни мамлакатлар, жумладан, Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсатига юксак баҳо берилди.

Жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунлари афғон масаласини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича кўп жиҳатдан халқаро чоралар йўналишларини белгилаб бергани ва бу борадаги қўшма ҳаракатлар учун асос бўлгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo