icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ислом Каримов таваллуди куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди

30.01.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. 

Самарқанд дунёга машҳур, кўпчилик бир кўришни орзу қиладиган Регистон, Бибихоним, Шоҳи Зинда, Ҳазрати Хизр зиёратгоҳлари қаторида бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов мангу қўним топган маскан сифатида ҳам эътироф этилмоқда. 

Зиёратчилар қадами узилмайдиган бу жой бугун табаррук масканга айланган. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келаётган юртдошларимиз Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, у кишининг Ватан, халқ олдидаги эзгу ишларини эсга олмоқда. 

Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Самарқанд вилояти ҳар томонлама обод қилиниб, бутун жаҳондан келадиган меҳмон ва сайёҳларнинг ҳавасини тортмоқда. Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, бундай муқаддас қадамжоларнинг янада обод бўлгани кўпгина мусулмон мамлакатлари давлат арбоблари ва жамоатчилиги, минглаб зиёратчиларнинг юксак эътибори ва ҳурматига сазовор бўлмоқда. 

Бу хайрли ишлар бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тизимли равишда давом этирилмоқда. 

Шу маънода давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди. Қарорда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номини абадийлаштириш мақсадида юртимизнинг бир қанча диққатга сазовор жойларига Буюк Йўлбошчимизнинг номини бериш, Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида у кишининг ҳайкалини ўрнатиш белгилаб қўйилган. 30 январь Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётир. 

Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди санаси – 30 январь куни пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди. Самарқанд ва Тошкентдаги маросимларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo
image