icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: болаларнинг кўзидаги нурни илғаш керак

26.10.2018

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармон ва қарорлари ижроси доирасида Тошкент шаҳрида ҳам мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, боғчалар тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Юнусобод тумани Боғишамол маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим муассасаси жорий йилда реконструкция қилиниб, замонавий таъмирланди. Машғулот хоналари болалар тарбияси учун зарур, бежирим ва қизиқарли инвентарлар билан жиҳозланди. Ошхона ва  спорт зали янгидан қурилди. 

Бугунги кунда муассасада 375 та бола таълим-тарбия олмоқда. 

Президентимиз боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.

Биз учун биринчи ўринда болаларимизнинг маънавияти, билими, соғлиги. Шунинг учун давлат томонидан мактабгача таълимга катта эътибор бериляпти ва бу ҳали бошланиши. Сизларнинг вазифангиз болаларнинг кўзидаги нурни илғаб олиш, уларга яхши тарбия бериш, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳолати ва уларни ривожлантиришга оид лойиҳалар намойиш этилди. Давлатимиз раҳбари бу борадаги таклифларни маъқуллаб, хусусий шерикчилик асосида янги боғчалар қуриш, болаларни қамраб олишни кенгайтириш ва келгусида юз фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Жанубий Кореянинг Пучон университети раҳбарлари билан видеоконференция орқали мулоқот қилинди.

Президентимиз боғча тарбияланувчиларига совғалар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo