icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

11.10.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларда эришилган келишувлар доирасида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ўзаро савдо айланмаси ҳажми изчил ортиб, номенклатураси кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.   

Саноат, энергетика, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда аниқ қўшма лойиҳалар бўйича ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. 

Маданий-гуманитар, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги, бу мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Томонлар энг муҳим масалалар, жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда самарали курашиш бўйича ёндашувлари муштарак эканини қайд этдилар. 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo