icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

19.09.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлз ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келлини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, жорий йил май ойида АҚШга расмий ташриф давомида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликда янги даврни бошлаб бергани ва  уни аниқ мазмун билан бойитганини алоҳида таъкидлади.

Бугун кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо-иқтисодий, инновация, инвестиция, фан ва техника, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Учрашувда Ўзбекистон Миллий гвардияси ва тегишли идораларининг Миссисипи штати Миллий гвардияси билан, жумладан, жамоат тартибини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш соҳасида тажриба алмашиш, тренинг ва тадбирлар ўтказиш борасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Миссисипи штатининг етакчи корхоналари ва компаниялари билан савдо ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳаларида шерикликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Генерал Ж.Бойлз ва конгрессмен Т.Келли давлатимиз раҳбарига самимий қабул ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга доир аниқ ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.

Меҳмонлар мамлакатимизда сифат жиҳатидан янги босқичда амалга оширилаётган, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳот ва ўзгаришларни юксак баҳоладилар. Самарали парламентлараро ва идоралараро мулоқотларни давом эттириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш ишларини фаоллаштиришга тайёрлик билдирди.

АҚШ делегацияси аъзолари Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кенг кўламли амалий шерикликни янада мустаҳкамлаш учун барча  саъй-ҳаракатларини ишга солишини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo