icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

31.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан самимий табриклайман.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўлида юксак натижаларга эришди. Шу муносабат билан Сизнинг оқилона ва самарали раҳнамолигингизда мамлакат изчил тараққиётни янада давом эттириши ва кўзлаган эзгу мақсадларига эришишини тилайман.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий қадриятлар муштараклиги, кўп асрлик дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка асосланган муносабатлар халқларимиз фаровонлиги йўлида йилдан-йилга ривожланиб бормоқда.

Ишончим комил, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга алоҳида суръат бағишлаётган биргаликдаги фаолиятимиз давлатларимиз равнақининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва туганмас ғайрат-шижоат, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

                                                                                                        Нурсултон Назарбоев,
                                                                                          Қозоғистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo