icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Туркманистон Президенти Ўзбекистон Президентини Мустақиллик куни билан табриклади

31.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Азиз қардошим!

Туркманистон халқи ва ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали қардош ўзбек халқига Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрик ва энг эзгу тилакларимни билдираман.

Яқинда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувимизни катта мамнуният билан эслайман.

Ўшанда, очиқлик ва ишонч муҳитида ўтган музокараларда  Туркманистон – Ўзбекистон дўстлиги ва ҳамкорлигини янада ривожлантиришга бирдек интилишимиз яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатлари халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига қатъий ишонаман.

Ушбу қулай фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб қоламан.

Чуқур ҳурмат билан,

                                                                                                Гурбангули Бердимуҳамедов,
                                                                                                  Туркманистон Президенти

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo