icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Тошкент металлургия заводи қурилиши билан танишди 

29.08.2018

Йирик саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган Тошкент металлургия заводи шулардан бири.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни ушбу корхона  қурилиши  билан танишди. 

Лойиҳа қиймати 286,7 миллион евролик мазкур корхонага Италия, Германия, Австрия, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган илғор ва замонавий ускуналар келтирилади. Бу ерда автомобиль кузовлари ва маиший техника учун металл листлар, металл черепицалар, профнастил ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Тўлиқ қувватда туширилгач, корхонада йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади, 700 га яқин иш ўрни яратилади. 

Президентимиз 2017 йил февраль ойида  ушбу корхона  қурилиши лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Завод биноси конструкцияси қуриб битказилди. 

Шавкат Мирзиёев қурилишнинг бориши билан танишди. Заводнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo