icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев қуйиш-прокатлаш комплекси қурилишини бошлаб берди

29.08.2018

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти жамоаси билан учрашди. Давлатимиз раҳбари уларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу комбинат мамлакатимиз саноатида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. 

Бекобод шаҳри аҳолисининг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи, сифати ҳамда тақдири ушбу комбинат билан чамбарчас боғлиқ. Чунки Бекобод шаҳрининг 25 фоиз меҳнатга лаёқатли аҳолиси мазкур комбинатда ишлайди, шаҳар саноатида комбинатнинг улуши 80 фоизни ташкил этади. 

Шу боис Президентимиз бу комбинатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Қисқа даврда унинг иқтисодий ҳолати барқарорлашди.  

Ўтган бир йил ичида Ўзбекистон металлургия комбинати ўз харажатларидан ортиб, Бекобод шаҳрида уй-жой, маданий-маиший ва спорт объектларини бунёд этиш учун 77 миллиард сўм маблағ йўналтиргани бунинг далилидир.

Жорий йилнинг 9 ойида комбинатда металл-прокат ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга, фойда эса қарийб 3 баробарга ортиши кутилмоқда. 2017 йилнинг худди шу даврида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 1 фоизга ҳам ўсмаган эди. 

Комбинатни 2018-2020 йилларда замонавий инновацион технологиялар асосида жадал ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ яқин 3 йил ичида металлпрокат ишлаб чиқариш 2,3 баробар, пўлат шарлар ишлаб чиқариш 1,5 баробар, экспорт 1,9 баробарга ўсиши кўзда тутилмоқда. 

«Бундай рақамлар, барча-барча режаларимизни бир гап билан изоҳласак, мақсад - одамларни рози қилиш. Бунинг учун иқтисодиётимизни барқарор қилишимиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришимиз керак. Етти марта ўлчаб бир марта кесишимиз керак. Адолатли тизим қилиб, ҳисоб-китобни жойига қўйсак, иқтисодиёт ўзи ишлайди, ривожланиш, натижа бўлади, одамларнинг уйига даромад киради» деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз қуйиш-прокатлаш мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширишни бошлаш учун тамал тоши қўйди.

Мазкур лойиҳа доирасида комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобидан 91 миллион доллар, Россиянинг “Газпромбанк” ва Швецариянинг “Кредит Свисс” банклари кредитлари ҳисобидан 361 миллион доллар, жами 452 миллион доллар маблағ ўзлаштирилади. 

Лойиҳа 2020 йилда тўлиқ ишга туширилиб, йилига 1 миллион тонна қўшимча пўлат лист маҳсулотини ишлаб чиқариш имконияти яратилади, 400 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилади. Натижада комбинатда 2021 йилда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 2,1 миллион тоннага етказиш режалаштирилган. 

Республикамизга прокатланган листлар импортининг камайиши ҳисобига йилига 350 миллион доллар валюта маблағлари иқтисод қилинади.  

Шунингдек, янги қурилаётган Тошкент металлургия заводининг асосий хомашёси бўлган иссиқ холатда прокатланган листларга бўлган 500 минг тонна йиллик эҳтиёж тўлиқ қопланади. Қуюв-прокат мажмуасининг қурилиши Италиянинг “Даниели” компанияси томонидан амалга оширилади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo