icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларида улкан имкониятлар очилмоқда

17.08.2018

Кўксаройда Тожикистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, икки давлат ўртасида сиёсий ишонч даражаси ошгани, узоқ йиллик долзарб масалалар қисқа муддатларда ҳал этилганини таъкидлади.

“Биз Сизнинг илк давлат ташрифингизга Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг янги тарихидаги муҳим сиёсий воқеа сифатида қараймиз. Бу томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни дўстлик, яхши қўшнилик ва манфаатдорлик тамойиллари асосида янада кенгайтиришга интилиши қатъий эканидан далолат. Бугун мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодиёт ва транспорт-коммуникация салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш борасида улкан имкониятлар очилмоқда. Бу ташриф ҳақиқатан ҳам тарихий бўлиши, келишувларимиз узоқ йиллар халқларимизга хизмат қилишини истаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун қулай имконият эканини қайд этди. 

“Сизнинг жорий йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифингизни мамнуният билан эслайман. У мамлакатларимиз муносабатларини қайта тиклаб,  турли соҳалардаги ҳамкорликка кучли туртки бўлди. Самарали ташқи сиёсатингиз туфайли Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги рейтинги ошиб бормоқда. Мамлакатингиз, одамлар ҳаётида ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Бу давлат ташрифим халқларимиз учун жуда муҳим”, деди Эмомали Раҳмон.  

Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли давлатлараро муносабатлар мустаҳкамланди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон халқаро форумлар доирасида учрашиб, телефон орқали тез-тез мулоқот қилиб, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни изчил ривожлантириб келмоқда. 

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, одамлар учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилди. Бу борадаги қўшимча имкониятларни ишга солишга, ҳудудлар, йирик корхоналар ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo