icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

08.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқотда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари юқори суръатларда ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этдилар.

Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга ва жорий йил апрель ойи охири – май ойи бошида Туркия Республикаси Президентининг мамлакатимизга тарихий давлат ташрифлари икки томонлама кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, аниқ амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.

Ўзаро сиёсий мулоқот фаол ривожланиб бормоқда, мамлакатларимиз халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида яқин ҳамкорлик қилмоқда, бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда, ўзаро савдо ҳажми ортмоқда: жорий йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш қарийб ўттиз фоиздан зиёд ошди.

Туркиянинг етакчи саноат компаниялари ва банклари билан биргаликда мамлакатимиз ҳудудларида, аввало ,юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, энергетика, транспорт-коммуникация, логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, шаҳарсозлик, банк-молия соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар жадал ривожланмоқда.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг томонларни қизиқтирган долзарб масалаларини муҳоқама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини, кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo