icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев аскарларнинг маънавий тайёргарлигига эътибор қаратди

20.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 20 май куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди.

Мамлакатимизнинг янги Мудофаа доктринасига мувофиқ бу ерда таркибий-ташкили ўзгаришлар амалга оширилган. Озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг тизими жорий қилинган. Бу ҳарбий хизматчиларнинг бутун куч-ғайратини ўз профессионал малакасини оширишга қаратиш имконини бермоқда.

Давлатимиз раҳбари аскарларнинг қандай китоб ўқигани билан қизиқди.

«Ҳарбий хизматчиларнинг бир дақиқа вақтиям бекор ўтмаслиги керак. Жисмоний машғулотлар билан бирга ҳар куни ўқиши, чет тилини ўрганиши, дунёқарашини кенгайтириши зарур. Ватан ҳимоячиси деган номга ҳар куни муносиб бўлиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳарбий қисмда шахсий таркибнинг жанговар маҳоратини ошириши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Дам олиш кунларида бу ерда олимлар ва санъаткорлар билан учрашувлар ўтказилади, спектакллар намойиш этилади. 

Шавкат Мирзиёев шу ерга тўпланган аскарлар, зиёлилар билан суҳбатлашди.

«Армияни моддий жиҳатдан таъминлаяпмиз, замонавий техника ва аслаҳалар билан қуроллантиряпмиз. Аммо шахсий таркибнинг маънавий-руҳий тайёргарлигига етарлича эътибор берилмаяпти. Жисмоний ва жанговар ҳолатни синовдан ўтказиш бўйича полигонлар, машғулотлар бор. Худди шундай, аскарлар маънавияти, руҳан бақувватлиги бўйича ҳам катта тайёргарлик бўлиши керак» деди Президент.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини оширишга доир қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo