icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент «Milana teхtilе» корхонаси билан танишди

19.05.2018

Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ўтган йилги ташрифи чоғида Андижон тумани Хакан қишлоғида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди.

«Milana teхtilе» масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 миллиард сўм ўз маблағи ва «Алоқабанк» вилоят филиалидан олинган 2 миллиард сўм кредит эвазига уч қаватли бино реконструкция қилиниб, Туркия ва Хитойдан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. 

Бугунги кунда корхонада  аёллар ва болалар учун 20 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Энг муҳими, тумандаги 200 нафардан ортиқ қишлоқ хотин-қизлари доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди.

Сизларнинг кўзларингизни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Қиз боланинг кулгуси, ҳаётдан розилиги - оиланинг бахти, деди Шавкат Мирзиёев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo