icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазирини қабул қилди

07.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги турли даражадаги алоқалар фаоллашгани, барча соҳаларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Суҳбат давомида икки томонлама амалий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, мамлакатимизга Амирликлар инвесторларини истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг жалб этиш, уларнинг фаолиятини тизимли равишда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада нефть-газ, кимё, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, логистика, туризм, шаҳарсозлик ва аҳамиятга молик бошқа қатор соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

Ўз навбатида, Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашув чоғида меҳмон жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида билдирилган таклифларни Амирликлар ҳукумати тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, аниқ истиқболли инвестицион лойиҳаларни ҳаётга тўла татбиқ этишга Бирлашган Араб Амирликлари тайёр эканини маълум қилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo