Янгиер шаҳрида минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш режалаштирилган
13.04.2018
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.
Янгиер шаҳрида 2019-2023 йилларда йилига 300 минг тонна аммиак ва 360 минг тонна карбамид минерал ўғитини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой каби давлатларнинг замонавий технологияларини олиб келиш мўлжалланган. Завод фойдаланишга топширилгач 850 та янги иш ўрни яратилади.