icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дастур ишлаб чиқилади

14.03.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш ва соҳани замонавий техника билан таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президентнинг 2016 йил 17 ноябрдаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизими қайта ташкил этилди.

2017 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва лизинг хизматлари 1,7 марта, механизация хизматлари 2,5 баробар ортди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сервис хизматини яхшилаш, импортни оптималлаштириш, экспортни кенгайтириш бўйича муайян камчиликлар мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги техника билан 85 фоиз таъминлангани, уларнинг маълум қисми эскиргани, уларни ўз вақтида янгилаш чоралари кўрилмагани қаттиқ танқид қилинди. Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини назорат қилмагани учун Бош вазир ўринбосари-“Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти бошқаруви раиси Н. Отажоновга хайфсан берилди. Ишда йўл қўйган сусткашликлари учун “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари-“Ўзагросервис акциянерлик жамияти бош директори Р. Ахмедов, “Ўзагролизинг” акционерлик жамияти бош директори Х. Имамов, Вазирлар Маҳкамаси Аҳборот таҳлил департаменти мудири А. Рафиқов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, соҳани ривожлантириш мақсадида 2018-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Баҳорги агротехника тадбирлари учун режалаштирилган техникани тўлиқ етказиб беришни қаттиқ назоартга олиш, машина-трактор парклари тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo