Президент Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди
13.03.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Непал пойтахти Катманду шаҳрида Бангладеш авиакомпаниясига тегишли самолётнинг ҳалокатга учрагани муносабати билан Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга мактуб йўллаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.