icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

10.03.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. 

Кеча бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка доир барча масалалар ҳал этилиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди. Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик каби соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича имзоланган ҳужжатлар юқори баҳоланди.
 
Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси икки мамлакат ҳукуматларига катта масъулият юклайди. Мулоқотда мазкур келишувларни бажариш, савдо айланмасини кўпайтириш ва таркибини диверсификация қилиш, бизнес учун қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини, бунинг учун барча зарур шароит яратилишини таъкидлади. 

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси сифатида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қўшимча имкониятлар бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беришини қайд этди. 

Икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транзит юк ташишни кўпайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.  

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo