icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди

16.02.2018

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

54-мактабгача таълим муассасаси 280 ўринга мўлжалланган. Боғча биноси ўтган йили капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган. Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи  болаларга  ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда.  

Давлатимиз раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди. 

Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. 

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo