icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Балиқчилик ривожига қўшимча маблағ ажратилади

16.02.2018

Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги “Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 

Президентимиз халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларига доимий эътибор қаратмоқда. Ҳудудларнинг бу борадаги имкониятларини оқилона ишга солиш орқали маҳсулот  ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда. 

“Бухоробалиқсаноат” томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу халқимиз рационини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга гўшт нархини арзонлаштириш имконини беради. 

Қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Президентимиз Бухорода табиий кўллар кўплиги, уларда балиқ етиштиришни янада кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади. Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo