icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

15.02.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 февраль куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий бир-бирларини қутладилар.

Ўтган даврда қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлигини салмоқли даражада кенгайтиришга эришилгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Томонларнинг сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига етгани алоҳида таъкидланди.

2017 йилда уч марта олий даражадаги ташрифлар муваффақиятли амалга оширилди, уларнинг якуни бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалаларига оид муҳим келишувларга эришилди, Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисида шартнома ва бошқа битимлар имзоланди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал суръатларда ўсмоқда, ишлаб чиқариш кооперацияси кўлами кенгаймоқда. Транспорт коммуникациялари соҳасида, жумладан, "Ўзбекстон – Қирғизистон – ХХР" йўналиши бўйлаб автомобиль қатновини йўлга қўйиш ва темир йўл қуришга доир стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилди. Маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувлар фаоллашди.

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги ўзаро ташрифлар давомида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини қайд этдилар. Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo