icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ким Донг Ён: Президент Шавкат Мирзиёев кучли сиёсий иродага эга

14.02.2018

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 февраль куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди.

Ким Донг Ён қабулдан сўнг оммавий ахборот воситалари вакилларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик нафақат манфаатдорлик, балки ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган. 

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили ноябрда Корея Республикасига давлат ташрифи билан борган эди. Ушбу ташриф Жанубий Корея ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда яратилаётган имкониятларга бўлган қизиқишини тубдан оширди. Мамлакатингизга келишимдан мақсад  - икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитишдир. 

Президент жаноби олийлари билан учрашувда Ўзбекистон раҳбарининг Корея Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатларимиз ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш ҳамда жанубий кореялик ишбилармонлар учун янада қулай шароитлар яратиш имконини берадиган қатор амалий таклифларни билдирди.

Жанубий кореяликлар Ўзбекистонда мамлакатни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш мақсадида, давлатнинг халқ манфаатларини таъминлаши йўлида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардор. Шавкат Мирзиёев бу мақсадларга эришиш учун қатъият ва кучли сиёсий иродага эга. 

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар куни, ҳар дақиқа эл-юрти фаровонлигини ўйлайди. Унинг раҳбарлик қобилияти ва аниқ мақсадга интилувчанлиги атрофдагиларга ҳам руҳ, куч-ғайрат бағишлайди. Мен унинг тимсолида буюк раҳбар ва оддий инсонни кўраман. Ўзбекистон халқининг Президентга чуқур ҳурмати ва ишончи айнан шу фазилат – йирик сиёсатчи бўлиш билан бирга оддий ва самимий инсон бўлиб қолгани туфайли, деб ўйлайман.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo