icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди

09.02.2018

Давлатимиз раҳбари ўтган йил ноябрь ойида Сергели туманида фойдаланишга топширилган кўп қаватли янги уй-жойлар билан танишиб, хонадон соҳиблари билан мулоқот қилган эди. Келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берганди.

Президентимиз Сергели туманидаги янги қўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишди.

Лойиҳага асосан 7 ва 9 қаватли 120 та уй қурилиши бошлаб юборилган. Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Ушбу турар жойларни жорий йилнинг сентябрь ойида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.

Мамлакатимизда уй-жойлар қурилиши ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис қурилиш-пудрат ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва малакага эга мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Муҳандис ва қурувчилар билан мулоқотда одамлар учун барча зарур шароитлар яратиш, маиший хизмат объектларини уйларнинг биринчи қаватига жойлаштириш зарурлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo