Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди
31.01.2018
2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5318-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 ва 24-бандларига мувофиқ Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.