icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги “LT Textile International” хорижий корхонаси фаолияти билан танишди

29.01.2018

Президентимиз ўтган йил февраль ойида  Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида бегилаб берилган вазифаларга мувофиқ қурилган мазкур корхонанинг биринчи босқичи 2017 йил июль ойида фойдаланишга топширилди. Бу ерга Германия ва Швейцариядан замонавий ва энергиятежамкор тўқимачилик асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди. 700 дан ортиқ иш ўрни яратилди. 60 нафарга яқин ёшлар Хитойда касб маҳоратини ошириб қайтган.  

Корхонада пахта толаси қайта ишланиб, йилига 22 минг тонна ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Маҳсулотнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Ўтган даврда 4 минг 600 тоннадан зиёд пахта толаси қайта ишланиб, 3,5 минг тоннадан зиёд ип-калава экспорт қилинди. 

Президентимиз корхона фаолияти билан танишди, хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашди. Тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш, экспорт фаолиятини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди. 

Шу ерда Қашқадарё вилоятида тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш дастури тақдим этилди. Хусусан, “LT Textile International” масъулияти чекланган жамиятини ривожлантиришнинг II ва III босқичлари доирасида амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo