icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев «Амударё» болалар оромгоҳи ва Бахшилар мактабини бориб кўрди

20.01.2018

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига аввалги ташрифи чоғида Термиз шаҳрида “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳини барпо этиш лойиҳаси билан танишиб, ҳудудда инфратузилма объектларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берган эди.

Шунга мувофиқ Сурхондарё дарёси бўйида 200 ўринли дам олиш маскани қурилиб, ўтган йил ёз мавсумида фойдаланишга топширилди. Оромгоҳда умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, имконияти чекланган болалар дам олдирилиб, соғломлаштирилади.

Маскан 6,2 гектар майдонни эгаллаган. Тўртта ётоқхона, амфитеатр, ошхона, сузиш ҳавзаси, спорт майдонлари, бошқа бино ва иншоотлар бунёд этилиб, зарур инвентарлар билан жиҳозланган.

Давлатимиз раҳбари муассасада болаларнинг мароқли дам олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, овқатланиши ва яшаши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Жорий йил март ойидан оромгоҳ йил давомида узлуксиз фаолият юрита бошлайди. Унга мамлакатимизнинг барча ҳудудидан фан олимпиадалари, халқаро танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари бўлган 5-11 синф ўқувчилари, ёзги таътилда эса вилоятдан минг нафар ўғил-қиз қабул қилинади.

Бугунги кунда оромгоҳ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтказилиб, уни халқаро ёшлар оромгоҳига айлантириш режалаштирилмоқда.

Оромгоҳ ҳузурида умумтаълим мактаби барпо этилган. Мактаб негизида 125 ўринли бахшичилик мактаби ҳам фаолият юритади. Ўқувчилар бу ерда халқ оғзаки ижоди ҳамда ўзбек халқ чолғуларидан сабоқ олади. Дарс машғулотларини малакали ўқитувчилар билан бирга тўрт нафар Ўзбекистон халқ бахшиси олиб боради.

Президентимиз мактабдаги шароитлар билан танишди, Ўзбекистон халқ бахшилари Шоберди Болтаев ва Абдуназар Поёнов билан мулоқот қилди.

Достончилик ва бахшичилик - миллий ғуруримиз. Унинг замиридаги эзгу қадриятларни халқимизга етказиш лозим. Бахшичилик мактаби халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдоналарини асрашга, уни ривожлантиришга, бахшиларнинг обрўсини кўтаришга хизмат қилиши керак. Жорий йил Наврўз байрами арафасида юртимиз бахшиларининг республика семинарини ўтказишни йўлга қўйсак, уларни қўллаб-қувватлаган бўламиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз “Мустақиллик бахшилари” китобини чиқариш, вилоятдаги коллежларда ҳам ушбу санъатни ўқитиш юзасидан топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo