icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

18.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 18 январь куни Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу нуфузли халқаро молиявий институт делегацияси таркибига Жаҳон банкининг вице-президенти Сирил Мюллер, минтақавий директори Лилия Бурунчук, ижрочи директори Вернер Грубер ҳамда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори ҳам киритилган.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган шериклик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Ўтган йили Тошкент ва Нью-Йорк шаҳарларида банк раҳбарияти билан бўлиб ўтган очиқ ва амалий учрашувлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Ўзаро ҳамкорликнинг ўтган даврида умумий қиймати 2,9 миллиард доллардан зиёд имтиёзли кредит маблағлари жалб қилинган ҳолда, 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиши, энергетика ва саноат объектларида замонавий ва энергиятежамкор технологияларни жорий этиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аграр тармоқ салоҳиятини ошириш, сув ресурсларини бошқариш ва сув таъминотини яхшилаш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини модернизация қилиш, таълим соҳасини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларини қамраб олган бошқа кўплаб лойиҳалар шулар жумласидан.

Учрашувда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизни ривожлантиришнинг  устувор йўналишлари доирасидаги шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон банкининг узоқ муддатли молиявий ресурсларини жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида тайёрлаш, уларни самарали амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хўжаликни модернизация қилиш, молия секторини ривожлантириш, илғор технологиялар, давлат ва хусусий сектор шериклиги механизмларини жорий этиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги лойиҳалар, тиббиёт ва таълимдаги дастурларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Жаҳон банки бош бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун  миннатдорлик билдириб, Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг эзгу тилакларини етказди.

Жаҳон банки вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳот ва ўзгаришларнинг янги босқичига юксак баҳо бердилар. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг узоқ истиқболга мўлжалланган барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, аҳоли фаровонлигини изчил оширишга мустаҳкам замин бўлаётгани таъкидланди.

Кристалина Георгиева Жаҳон банки устувор миллий ва минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси билан кенг миқёсли шерикликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo