icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев ҳарбийларга яратилган шароитлар билан танишди

10.01.2018

Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 декабрдаги фармони билан қайта ташкил қилинган мазкур ҳарбий қисмда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, ҳарбийлар билан суҳбатда бўлди. 

Ташриф давомида Президент жанговор тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишди. 

Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини 2018 йилда ташкиллаштириш бўйича «йўл харитаси», ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Мудофаа вазирлиги тизимидаги бошланғич ташкилотининг ташкилий тузилмаси, ёш ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш каби истиқболда қилинадиган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo