icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади

03.01.2018

Мазкур ҳужжат соғлом ва ҳаққоний спортни тарғибот қилиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлигига барча шарт-шароитларни яратишга қаратилгандир.

Шу ўринда, Спортда допингга қарши кураш бўйича халқаро конвенцияни барча аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси 2010 йилда ратификация этганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги зиммасига Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг бошқаруви ва менежменти (ADAMS) махсус дастурини республикамизда жорий этиш ва қўллаш масъулияти юклатилган.  Мазкур дастур орқали Агентликни фаолиятини самарали ташкил этиш ва бутунжаҳон тезкор маълумотлар базаси ахборотларидан фойдаланиш имконияти яратилади ҳамда мусобақа ва мусобақалардан ташқари бўлган давр мобайнида допинг-тест жараёнларидан Ўзбекистон спортчилари ўтиши тўғрисида аниқ ахборот шаклланади ва допинг-назорат тизими ташкил этилади. Айниқса, Ўзбекистон спортчилари дори воситаларидан терапевтик мақсадларда фойдаланиши ва тақиқланган дори воситаларидан фойдаланмаслиги тўғрисида аниқ тавсиялар бериш  механизми ва самарали антидопинг тизими жорий этилади. 

Қарор билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг “Миллий антидопинг хизмати” негизида “Спорт психологияси бўлими”ни ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Агентлик таркибида 3 та бўлим ва 2 та комиссия ташкил этилиши натижасида спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ва бошқа мутахассисларга соғлом ва хаққоний спортни тарғиботи ҳамда тақиқланган дори воситалари ёки услублар назоратини таъминлаш каби допингга қарши курашиш борасидаги қатор муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Бу борада Агентликка допинг орқали спортчиларга етказиладиган зарар, инсон соғлиғи учун допинг қабул қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида спорт жамоатчилигини хабардор этиш, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, ҳалқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги белгиланган. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo