07.12.2016
Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Овоз бериш якунлари юртдошларингиз Сизнинг мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бунёдкорлик ишларингизни ижобий баҳолашидан далолатдир.
Беларусь – Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш борасида амалий мулоқот ва самарали ишларни биргаликда давом эттиришдан манфаатдормиз.
Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасининг фаровонлиги учун белгиланган барча режаларни амалга оширишда, олий давлат лавозимида улкан муваффақиятлар тилайман.
Эҳтиром билан,
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда ишончли ғалаба қозонганингиз Ўзбекистон халқи Сизга ишониши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси бундан буён ҳам барқарор ва изчил ривожланишига ишонаман.
Сизнинг Президент этиб сайланганингиз Қирғизистон –Ўзбекистон муносабатларида янги саҳифа очиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги амалий мулоқотни Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзаро манфаатли ҳамкорлик руҳида изчил давом эттириш имкониятини янада кенгайтиради, деб умид қиламан.
Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизга муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Сиз, Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизнинг Ўзбекистон раҳбари сифатидаги фаолиятингиз давомида халқларимиз манфаати йўлида ўзаро алоқалар янада мустаҳкамланишига қатъий ишонамиз.
Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши ва фаровонлиги, халқингизнинг порлоқ келажаги йўлидаги фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилайман.
Эҳтиром билан,
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сиз Жаноби Олийларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиздан бағоят мамнунман. Шу қувончли дақиқаларда Сизга ва Сиз орқали бутун Ўзбекистон халқига ўзимнинг самимий табрикларимни йўллайман. Мен Ўзбекистон Республикаси Сизнинг бевосита раҳнамолигингизда янада улкан ютуқларни қўлга киритиши ва халқингизнинг барча эзгу мақсадлари рўёбга чиқишига ишонаман.
Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасида самарали муносабатлар мавжудлигини мамнуният билан таъкидлайман. Келгусида Сизнинг буюк юртингиз билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигимизни изҳор этаман. Мен халқларимиз манфаатлари йўлида Сиз билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканимни таъкидламоқчиман.
Сизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига бардавом тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилайман.
Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. ЕХҲТ билан Ўзбекистон ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган ва Сизнинг раҳбарлигингизда ўзаро манфаатли ушбу муносабатларни янада ривожлантиришимизга ишонаман.
Бугун барчамиз хавфсизлик борасида кўплаб глобал таҳдидлар билан юзма-юз келаётганимизда ЕХҲТ минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорлигимиз давом этишига ишонамиз. ЕХҲТ Ўзбекистонда ўз принцип ва мажбуриятларини амалга оширишни давом эттиришга тайёр.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонга Президент сайловини кузатиш миссиясини амалга оширишга таклиф этилгани учун ўз миннатдорлигимни билдиришга рухсат бергайсиз. Сиз ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан амалий ҳамкорликни давом эттиришингизга ишонаман.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва, умуман, ЕХҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганини ва ташкилот фаолиятида янада фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу масалаларни Сиз билан муҳокама қилиш имконияти пайдо бўлишини кутиб қоламан.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Эҳтиром билан,
Қутловлар келиши давом этмоқда.