icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

18.12.2017

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф давомида менга ва Қирғизистон делегациясига кўрсатилган эҳтиром ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз. 

Менинг ташрифим жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида янада мустаҳкамланган олий даражадаги ишончли мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди. 

Ўзаро англашув ва ишонч муҳитида ўтган музокаралардан ғоят мамнунман. 

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик алоқалари, яхши қўшничилик ва қардошлик муносабатларига асосланган стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувлардан жуда хурсандман. 

Йўловчи транспорти қатновини қайта тиклаш, транзит ташишларни таъминлаш ва транспорт йўлаклари очиш, шунингдек, экспорт-импорт алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган қўшма режаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши оддий фуқаролар турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратишига ишончим комил. 

Ўйлайманки, Қирғизистон – Ўзбекистон давлат чегараларининг қолган қисмини делимитация қилиш ишлари ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаол суръатда давом этади. 

Сизнинг дипломатияда янги анъаналарга асос солаётганингиз, давлатлараро аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда ностандарт ва самарали ёндашувларни намоён қилаётганингиз таҳсинга сазовор. Сиз нафақат Қирғизистон ва Ўзбекистон, балки бутун минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликка ижобий суръат бағишладингиз. 

Қирғизистон Сизнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз бу ташаббусни амалга ошириш йўлида барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз. 

Қадрли Шавкат Миромонович! 

Ўртамизда дўстлик ва биродарлик муносабатлари қарор топганидан ғоят мамнунман. 

Сизнинг ташриф давомида бир неча бор янграган "дардингизни ўз дардимиз, ғалабангизни ўз ғалабамиз сифатида қабул қиламиз", деган сўзларингиз қирғиз халқига эзгу муносабатингиз ифодаси бўлиб, қалбимдан чуқур жой олди. 

Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва тараққиёт тилайман. 

Ҳурмат билан,

Сооранбай Жээнбеков,
Қирғизистон Республикаси Президенти

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo