Президент янги корхона билан танишди
16.12.2017
Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Нукус шаҳрида янги барпо этилган “Samsung” бренди асосида замонавий телевизорлар ва чангютгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада ҳам бўлди. Бу ерда давлатимиз раҳбарига корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди. Шу ернинг ўзида Президент “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг тақдимоти билан танишди.